Fuqarolar murojaati
O`zRFA, "FIZIKA-QUYOSH" IIChB,
FIZIKA-TEXNIKA INSTITUTI

INSTITUT ISHLANMALARI

ФИЗИКA-ТЕХНИКA ИНСТИТУТИ ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРИ  ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ

1. Яримўтказгичли детекторлар ва уларни тайёрлаш усули (№ IAP 04073)

Ҳозирги кунга қадар Институт илмий ходимлари томонидан кремний кристаллари асосида бир неча турдаги яримўтказгичли детекторлар ишлаб чиқилган. Жумладан, жуда кичик ўлчамларга эга детекторлардан (диаметри ~ 6-7 мм ва қалинлиги W = 8-10 микрон) тортиб жуда катта ўлчамларга эга детекторлар (диаметри 100 дан 110 мм гача ва хажмий заряд сохаси қалинлиги 6 см гача бўлган) ишлаб чиқилган. Бир ва икки ўтчамли координатага сезгир яримўтказгичли детекторлар ҳам ишлаб чиқилган.

2. Радоннинг ҳаво, сув ва тупроқдаги хажмий фаоллигини аниқлаш учун қурилма (№ IAP 04882)

Aлфа-бета радио-спектрометр ва радонометр ишлаб чиқилган бўлиб, у паст интенсивликдаги алфа, бета нурланишини ва радоннинг ҳаво, сув ва тупроқдаги хажмий фаоллигини ўлчаш учун мўлжалланган. Ишлаб чиқилган алфа-бета радио спектрометр ва радонометрдан ядро спектроскопияси, дозиметрия, кон-металлургия саноатида, экологияни назорат қилишда, шунингдек, геофизик тадқиқотлар олиб боришда ва зилзилаларни башорат қилишда фойдаланиш мумкин.

3. Яримўтказгичли ҳарорат датчиги (№ FAP 01626)

База соҳаси тўлиқ камбағаллашган кремний структуралари асосида ҳарорат датчиклари ишлаб чиқилган бўлиб, улар манбанинг барқарорлигига боғлиқ бўлмаган юқори ўлчов аниқлигига эгалиги ҳамда ўта паст энергия сарфи билан ажралиб туради. Ушбу ҳарорат датчиклри ҳароратни 70 К дан 450 К гача бўлган кенг ҳарорат оралиғида ўлчаш учун мўлжалланган. Ҳарорат датчикларини жуда кичик ўлчамларга эга корпуссиз (компаунд билан қопланган) варианти ва металл корпусдаги вариантлари тайёрланган.

4. Халькогенид материаллари асосида юпқа плёнкали қуёш элементларини ишлаб чиқариш технологияси.

Институтда ишлаб чиқилган Molecular beam chemical vapor deposition усули асосида турли халькогенид материаллари асосида янги, арзон ва юқори самарали юпқа плёнкали қуёш элементларини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган. Ушбу технология асосида CdTe ва ZnSnSe материаллари асосида қуёш элементлари олинган.

5. Қон плазмасидаги билирубин миқдорини реагентсиз усулда аниқлаш учун фотоэлектр калориметр.

Мобил қурилма қон плазмасидаги умумий билирубин миқдорини реагентсиз усулда аниқлаш имконини беради. Оилавий шифохоналарда ва лабораторияларда беморларнинг жигарининг эффектив ишлаш даражасини бирламчи тез бахолаш имконини беради.

6. Турли қувватли фотоэлектрик қурилмалар (№ FAP 01195)

Кремний кристаллари асосидаги қуёш элементлари асосида 0.1 дан 1,5 кВтгача бўлган турли қувватли мобил фотоэлектрик қурилмалар ишлаб чиқилган. Қурилмаларнинг самарадорлиги 13-16% ни ташкил қилади. Фотоэлектрик қурилмалар фотоволтаик модул, энергия жамлаш тизими ва инвертердан иборат.

7. Сувни иситиш учун қуёш коллекторлари (№ FAP 01472)

Турар-жой бинолари, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари учун иссиқ сув таъминоти тизимларида иссиқлик манбаи сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ушбу қуёш коллекторлардан иссиқ мавсумда фойдаланиш иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик эҳтиёжларини қоплаш учун сарфланган иссиқлик энергиясининг 70 ÷ 80% гача тежаш имконини беради. Сувни 60 ÷ 65оC гача қиздирилганда, қуёш коллекторларининг самарадорлиги 45 ÷ 50% ни ташкил қилади ва йил давомида ёқилғи тежамкорлиги 1 м2 сирт майдонидан 100 ÷ 120 кг ёқилғига тенг.

8. Юқори сезувчанликка эга кўп тўсиқли фотодиодли структуралар

0,4-1,9 µм кенг оптик диапазонда юқори сезувчанликка эга бўлган, маълум аналоглар билан таққослаганда бир неча бор кичик тескари токли ва электр сиғимли жуда кичик бўлган бўлган кўп тўсиқли фотодиодли тузилмалар ишлаб чиқилган. Ушбу тузилмаларнинг ўзига хос хусусиятидан бири уларнинг шу қадар кенг диапазонда сезгирлиги бўлиб, ушбу диапазон ҳозирги кунда турли материаллар асосида олинган камида иккита фотодиодни биргаликда қўллаш ёрдамида қопланади. Ушбу структураларда ички кучайтиришнинг мавжудлиги заиф оптик сигналларни ҳам қабул қилиш имкониятини беради. Ушбу структураларни спектрофотометрик қурилмаларда, оптик толали датчикларда ва телекоммуникация тизимларида фойдаланиш мумкин.

9. Наносуюқликли иссиқлик ташувчиларни олиш технологияси

SiO2 ва Al2O3 нанозарралари асосида наносуюқликларни ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди. Наносуюқликли иссиқлик ташувчилардан фойдаланган ҳолда полимер материаллардан тайёрланган сув иситиш учун қуёш коллекторининг янги конструкцияси ишлаб чиқилди ва тегишли синовлар ўтказилди.

*Институт илмий ишланмаларининг маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сонли “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловаси 41-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, мунтазам равишда янгиланиб борилмоқда



Biz bilan bog'laning

Telefon: +99871 235 93 61

Faks: +99871 235 42 91

E-mail: ftikans@uzsci.net

Manzil: O'zbekiston, 100084, Toshkent sh., Chingiz Aytmatov ko'chasi, 2B uy

Obuna bo'ling

E-mail manzilingizni kiriting va bizning saytimizdan yangi materiallar, yangiliklar va foydali maslahatlarni darhol elektron pochtangizga yuboring: